Тошкент ИИББда қийноққа солинган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев президентга мурожаат йўллади. Шундан сўнг омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари аъзолари у билан учрашди. Тадбиркор уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.
Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари қийноққа солинган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиев сақланаётган «Тоштурма»да бўлди. Ўтказилган холи суҳбатларда улар руҳий ва жисмоний қийноқларга солинганини тасдиқлаб, бунга асосли далиллар борлигини айтишган.
Омбудсман идораси тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Хасанбой Абдунабиевнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди. «Ўзбекистон инсон қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш йўлини танлаган», — дейилади баёнотда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг